Қонунчиликда белгиланган янги тартибга кўра, белгиланган мезонларга жавоб берадиган низосиз (яъни тарафлар ўртасида баҳс мавжуд эмас деб ҳисобланадиган) талаблар юзасидан нотариус ижро хати расмийлаштириши мумкин. Ижро хати эса белгиланган тартибда ижро ишларини қўзғатиш учун асос бўлади.
Янги тартиб доирасида нотариал ижро хати ёзилиши мумкин бўлган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар;
ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи кўчар мол-мулкка ундирув қаратиш тўғрисидаги талаблар;
ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг мажбурий бадал ва тўловлари, шунингдек коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги талаблар.
Маълум қилинишича, мазкур механизмнинг асосий мақсади — амалда тез-тез учрайдиган айрим қарздорликларнинг ундирувини соддалаштириш, ортиқча вақт ва харажатларни камайтириш, шу билан бирга ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашдан иборат.
Янги тартиб БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлган талабларга нисбатан қўлланилиши белгиланган.







