1 Июнь

Жорий йил 31 май куни журналист ва блогерлар Яккасарой ва Сергели туманларини бирлаштирувчи йўл ўтказгичнинг қурилиш жараёни билан танишиш учун таклиф қилинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

31 Май

Бундан ташқари, Magic City парки қурилишининг 2-босқичи бошланади. Навбатдаги сити Чирчиқ дарёси бўйида қурилади. Лойиҳалар президентга тақдим этилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларидан бирида “Porsche” иштирокида содир бўлган ЙТҲ видеолавҳаси тарқалди. Kun.uz ушбу воқеа юзасидан маълумот олиш учун ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати вакили Музифа Султонова билан боғланди.

Яшнобод туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Бош прокуратура И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси акушерларига нисбатан кенг қамровли хизмат текшируви тайинлаш бўйича ССВга тақдимнома киритган.

Тошкент шаҳрида таксичиларни талон-тарож қилиб кетган шахс қўлга олинди. Айни вақтда у 15 та эпизодли жиноят ишида гумонланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди. 

29 Май

Ўтган ҳафтада Андижонда кучли шамол эсиши оқибатида электр таъминотида узилишлар бўлганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими 2021/22 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қайси фанлар асосида ўтказиш режа қилинаётганини маълум қилди.

Ой куни яқинлаган келин тўлғоқ тута бошлагач, Яшнобод туманидаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси туғуруқ бўлимига олиб борилади. Кучли тўлғоқ ва оғриқ бўлаётганига қарамай, аёлда туғуруқ амалиёти тушунарсиз сабаблар билан кечиктирилади. Аёл орадан икки кун ўтганидан кейингина шифокорлар «эътибори»га тушган, бу вақтда эса унинг боласи, афсуски, ўлиб бўлган эди.

Тошкент шаҳридаги деярли барча оилавий поликлиникаларда «SS-LAB» компаниясига тегишли лабораториялар аҳолига пулли хизмат кўрсатиб келаётгани маълум бўлди. Kun.uz суриштируви давомида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мулозимлари ушбу хусусий корхона таъсисчилари экани аниқланди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 2020 йил ва 2021 йил I чоракда ҳокимларнинг 11 та қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги даъво аризалари судлар томонидан кўриб чиқилган. Шундан 3 та иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган.

28 Май

Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги “Тошкент шаҳрида ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаган.

Кўпроқ янгилик
Top