Катта мажлисда Ш.Мирзиёевнинг танқидлари, чироқсиз қолаётган аҳоли ташвиши, президентнинг Қорақалпоғистонга сафари

Ўзбекистон 22 Январь 2017 43497

Мана, навбатдаги ҳафта ҳам ортда қолди. Ўтган кунлар давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва кўплаб соҳаларида қатор ўзгаришлар, янгиликлар содир бўлдики, уларнинг энг саралари билан сизни умумий тарзда таништириб ўтамиз.

Катта мажлис. Шавкат Мирзиёевнинг танқидлари

14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. айтиб ўтиш лозимки ушбу мажлисда танқидий фикрлар жуда кўп бўлди, кескин қарорлар қабул қилинди. Жумладан, «Ўзнефтмаҳсулот» раиси мажлис жараёнида ишдан бўшатилди  пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмагани борасида сўз юритилди  Рустам Азимов танқидга учради Ушбу мажлис тафсилотлари.

Жамият муаммолари

Гуруч кўрмаксиз бўлмайди. Олиб борилаётган ислоҳотлар йўлида, албатта, бирор бир камчилик учрайди. Уни дарҳол бартараф этиш масъулияти ўртага чиқади.

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз туманининг электр таъминоти яхши эмаслиги, бу аҳоли турмуш тарзига жиддий зиён етказаётгани ҳақида мақола эълон қилинди

Самарқандда гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган гуруҳ ташкилотчиси қўлга олинди

Бугунги кунда тўйхоналаримизда келин-куёвлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, хатолар ва уларнинг ёт маданиятларга кўр-кўрона эргашаётганлари ҳақида мушоҳада

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қизил чироқ ёниб турганида ҳам ҳаракатланишда давом этиб, пиёдани уриб кетишига бир бахя қолган ҳайдовчининг ҳаракатига лоқайдлик билан қаради

Чет давлатларга бориб, мўмай даромад топаман, деб виждонини сотаётган ватандошлар ҳақида бир онанинг ҳикояси

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри яқинида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Қурбонлар борлиги ҳақида айтилган

Самарқанд аҳолиси электр энергиясининг тез-тез ўчирилишидан азият чекмоқда. Ҳеч ким электр қуввати қачон ўчишини олдиндан тахмин қила олмайди

Ҳаж сафари

Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун янги ҳаж квотаси белгиланди

Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси деярли 40 фоизга оширилди

Ўзбекистон фуқароларига Ҳаж зиёратига боришда баъзи чекловлар қўллангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ўзбекистон ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20- 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Давлат раҳбари ушбу ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотларга ўз фикрини билдирар экан, айрим соҳаларда кўнгли тўлмаётганини ҳам изҳор этди. Танқидий фикрларини билдирди. Масалан, Ш.Мирзиёевнинг фикрича Ижро органи раҳбарларининг энг каттасидан кичигигача оёғи ердан узилган Шуниндек у ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлаши, халқни ҳеч ким ўйламаслиги ҳақида ташвишланиб гапирди

Бошқа жабҳаларда

Ислом Каримов ҳайкали қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди

Ички ишлар вазирининг унвони кўтарилди

Маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларини сезиларли даражада паст нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлди

Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон валютанинг эркин конвертациясига тайёргарлик кўрмоқда

Тошкент шаҳрида “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа корхонасининг марказий китоб-ахборот мажмуаси очилди.

Австралияда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасини ўзбекистонлик Денис Истомин муваффақиятли ўтказишда давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар