Ўзбекистон | 11:47 / 16.01.2024
24333
3 дақиқада ўқилади

Абдулла Ариповга 8 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди

Ушбу ҳокимлар йил давомида аукционга умуман ер чиқармагани қайд этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бош вазирга Андижон вилоятининг Балиқчи ва Жалалқудуқ, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод ва Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда маълум қилинган.

Йиғилишда бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш экани таъкидланган.

«Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди», дейилади хабарда.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.

Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Маълумот учун:

Мавзуга оид