Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди
Президент қарори билан, давлатга қарашли стадионлар ва футбол майдонларининг фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ва сотиш тақиқланди. 1 октябрдан “Ҳар бир маҳаллага футбол майдони” дастури бошланади: давлатга қарашли футбол майдони мавжуд бўлмаган маҳаллаларда ер участкалари футбол майдони қуриш учун аукционга чиқарилади.
Фото: e-auksion.uz
Ўзбекистонда давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланди.
Ушбу тақиқ давлат раҳбарининг 21 август кунги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилади.
2025 йил охиригача давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонлари хатловдан ўтказилиши кўзда тутилган. Хатлов натижалари бўйича, футбол стадионлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил июлигача “Миллий футбол электрон платформаси”га киритилиши зарур.
Эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларининг ер участкалари ва бино-иншоотларини ҳам хатловдан ўтказиб, уларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи ҳам берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор” клубини стадионига қўшиб сотувга қўйган, жамоатчилик эътирозларидан кейин сотув жараёни тўхтатилган эди. Ўшанда тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб ва стадионни сотиб олиб ривожлантирмоқчи бўлгани, лекин бунинг учун 100 доллар ҳам тўламоқчи эмаслигини айтганди. “Текинга берса оламан, пулга берса олмайман”, деганди у.
Ҳар бир маҳаллада футбол майдони
Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 октябрдан эътиборан “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури бошланади.
Дастур доирасида:
- маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан онлайн аукционга чиқарилади;
- аукцион ғолибларига харид қилинган ер участкасининг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
- аукционга чиқарилган ер участкалар 3 ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.
2025 йил ноябр ойи охиригача давлатга тегишли футбол майдонлари ва стадионлари бўлмаган маҳаллаларда бўш турган ер участкалари хатловдан ўтказилиши керак.
Хатлов натижалари бўйича аукционга чиқариладиган ер участкалари рўйхати шакллантирилади.
Ҳокимлар 2025 йил декабр ойида маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлашлари лозим.
Ушбу қарордан бошқа янгиликлар:
Мавзуга оид
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
19:49 / 30.11.2025
Суперлигада қолиш учун плей-офф ўйинларида қатнашадиган жамоалар маълум бўлди
11:38 / 12.11.2025
Туркияда мегаможаро: ўйинларга пул тиккан мингдан ортиқ футболчи аниқланди
20:14 / 11.11.2025