Жаҳон | 09:31 / 28.08.2024
3065
2 дақиқада ўқилади

Цукерберг пандемияда Оқ уйнинг Meta’га босими ҳақида маълум қилди

АҚШ маъмурияти Facebook’дан коронавирус ҳақидаги постларни цензура қилишни талаб қилган ва компания буни рад этганидан норози бўлган, деди Марк Цукерберг Вакиллар палатаси қўмитасига йўллаган хатида.

Фото: JOSH EDELSON/AFP/Getty Images

Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг Оқ уй томонидан COVID-19 пандемияси даврида ўз компаниясига босим ўтказилганини эълон қилди. АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Facebook’даги коронавирус билан боғлиқ айрим контентни «цензурадан ўтказишни» талаб қилишган, деди у 27 август, сешанба куни тарқатилган АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Адлия қўмитаси раиси Жим Жорданга йўллаган хатида. 

Цукербергнинг сўзларига кўра, амалдорлар бир неча ой давомида Facebook’дан «COVID-19 билан боғлиқ баъзи контент, жумладан, ҳазил ва киноя»ни олиб ташлаш ёки чеклашни сўраб келган. Компания буни қилишдан бош тортганида, улар «жиддий норозилик билдиришди», дея қўшимча қилди у. 

Цукерберг ҳукумат босимига қарши курашишга ваъда берди 

«Ҳукумат босими нотўғри бўлган деб ўйлайман ва биз бу ҳақда кўпроқ гапирмаганимиздан афсусдаман», деб ёзган Цукерберг 26 августдаги мактубида, шунингдек, ўзининг X саҳифасида. 

Мета раҳбари ўз корпорациясининг бу борадаги баъзи қарорлари нотўғри бўлган бўлиши мумкинлигини тан олди ва компания келажакда бундай босимга қарши курашишига ваъда берди. 

2021 йил август ойида Meta корпорацияси COVID-19 ҳақидаги нотўғри маълумотлар туфайли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги 20 миллиондан ортиқ постларни ўчириб ташлашини эълон қилди. Бундан ташқари, вакциналар ҳақидаги фейкларни тарқатишда гумон қилинган юзлаб аккаунтлар ўчирилгани маълум қилинган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди