Ўзбекистон | 17:19 / 04.03.2020
8739
2 дақиқада ўқилади

Тирбандликларни онлайн кузатиш ва йўллардаги чуқурлар харитаси. «Рақамли Тошкент» лойиҳаси амалга оширилади

“Рақамли Тошкент” - рақамли ва инновацион технологиялар ёрдамида шаҳар бошқарувининг самарадорлигини оширишни ҳамда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ҳаётининг сифатини яхшилашни мақсад қилган лойиҳа. Концепция устида иш олиб бориш жараёнида ҳокимлик томонидан давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилган.

Фото: KUN.UZ

Бугун, 4 март куни, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг рақамли ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда инновацияларни жорий этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир ОАВ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши учун тақдимот шаклида ўтказилди.

Пойтахт маъмуриятининг БМТ Тараққиёт дастури билан рақамли ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлиги 2019 йил июнь ойидан, БМТ Тараққиёт Дастурининг “Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформациянинг ривожланишига кўмаклашиш” дастури доирасида амалга оширилади. Ҳамкорлик ҳокимлик хизматлари ва маъмурий жараёнларининг рақамли трансформациясига, шунингдек шаҳар бошқарувига инновацияларни жорий этишга йўналтирилган. 2019 йилда ишлаб чиқилган “Рақамли Тошкент” лойиҳаси рақамли ва инновацион технологиялар ёрдамида шаҳар бошқаруви самарадорлигини оширишни ҳамда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ҳаётининг сифатини яхшилашни мақсад қилиб қўйган. Вазифа Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда тизим транспорт, божхона ва ижтимоий-иқтисодий маълумотларни таҳлил қилиш ва визуализацияси учун қўлланилади, бу, ўз навбатида, мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ҳокимлик ҳамда унга қарашли хизматлар ишининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.  

Лойиҳа амалга ошиши доирасида пойтахтдаги тирбандликларни реал вақт режимида кузатиш, йўллардаги чуқурлар харитасини тузиш, қайси ҳудудларда таксига эҳтиёж юқори эканлигини аниқлаш каби қатор қулайликлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти