Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

Фото: UFA
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги U-17 мусобақасида чоракфинал ўйинлари давом эттирилди. Мусобақада қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ислом Исмоилов бошчилигидаги футболчилар БААга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалабага эришиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Асилбек Алиевнинг дубли ва Сайфиддин Содиқовнинг пеналтидан киритган голи ўзбекистонлик спортчиларга ишончли ғалабани тақдим этди.
Ўйиннинг 14 ва 36-дақиқаларда Алиев рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилган бўлса, биринчи бўлим охирида Содиқов пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 67-дақиқада БАА футболчиси Бути жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоасининг ягона голини киритди.
Ўзбекистоннинг яримфиналдаги рақиби 17 апрел куни бўлиб ўтадиган Индонезия – КХДР ўртасидаги учрашув натижаларига кўра аниқланади.
Осиё Кубоги U-17. 1/4 финал
Ўзбекистон — БАА 3:1
Голлар: Асилбек Алиев (14, 36), Сайфиддин Содиқов (45+4, пеналти) — Бути (67).
Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Миразиз Абдукаримов, Садриддин Ҳасанов (Азизбек Абдумўминов, 80), Муҳаммад Ҳабибуллаев, Сайфиддин Содиқов (Абдуллоҳ Фазлиддинов, 55), Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев (Фарид Абдуллаев, 46), Азизбек Эримбетов (Жамшид Рустамов, 55), Асилбек Алиев (Нурбек Сарсенбаев, 84).
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

00:31 / 18.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди

00:22 / 10.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди

17:37 / 20.03.2024
Ўзбекистон U17 жамоаси етакчиси Испания клубига ўтиши мумкин

15:34 / 25.11.2023