Мактаб директорларини урган ҳоким суд қилинади
KUN.UZ сайтида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, мактаб директорларини ургани, уларни ҳақорат қилгани ҳақида бир неча маротаба мақолалар эълон қилинган эди.
Прокуратура туман ҳокими мактаб директорларини калтаклагани билан боғлиқ вазиятни текширишни бошлади
«Босди-босди» бўлишига йўл қўймаслик керак». Директорларни калтаклаган ҳокимга қандай чоралар бор?
Жорий йил 28 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратурасининг KUN.UZ таҳририятига маълум қилишича, Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини қасддан камситиш ва 183-моддаси назарда тутилган майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 183-моддаси билан қўзғатилган маъмурий ишлар кўриб чиқиш учун 2017 йил 28 декабрда маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилди. Эндиликда туман суди унга 5 млн сўмдан ортиқ миқдорда маъмурий жазога тортилиши тахмин қилинаяпти.
Шу билан бирга, Сайхунобод туман ҳокими Н.Эгамбердиев ҳам туман прокурори номига ариза билан мурожаат этиб, унда 28 август 2017 йилда туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг, уни тумандаги таълим муассасалари раҳбарларини туманда ўтказилган мустақиллик байрамига қўл остидаги ходимларни маданий ҳордиқ чиқариш учун олиб келмаганликлари сабабли, уларни ҳақоратлаб, қўл теккизганлиги ҳолатини яширин равишда видео тасвирга олиб, оммавий ахборот воситаларига чиқариб юбориб, уни обрўсига путур етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Текшириш натижаси бўйича Сайхунобод саноат касб-ҳунар коллежи директори К.Раҳмоновнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 46-моддасида назарда тутилган фуқароларга маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш, яъни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий зарар етказадиган маълумотларни ошкор этиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги аниқланган.
Мавзуга оид: Дилмурод Раҳматуллаев жавобгарликка тортилди
Шундан сўнг, Сайхунобод саноат касб-ҳунар коллежи директори Комилжон Раҳмоновга нисбатан МЖтКнинг 46-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилди. Эндиликда унга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024