Ўзбекистон илк марта миллий валютада «яшил» суверен халқаро облигацияларни чиқарди
Миллий валютадаги 4,25 трлн сўмлик қарз маблағлари сув тежовчи технологиялар, темирйўл ва метро, санитар тозалаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш каби “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади. Шунингдек, ҳукумат 660 млн доллар миқдоридаги евробонд траншини ҳам биржага жойлади.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўм миқдоридаги “яшил” суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.
“Яшил” облигациялар бўйича келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, темирйўл ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш каби “яшил” лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Бунда лойиҳаларни танлаб олиш жараёнига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури жалб қилинган. “Яшил” облигациялар дастури бўйича Sustainalytics томонидан иккинчи тараф ижобий хулосаси олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги “яшил” облигацияларига бўлган юқори талабни инобатга олиб, 3 йиллик сўмдаги халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаларини (купон тўлови) кутилган 18 фоиздан 16,25 фоизга туширишга муваффақ бўлинган. Мазкур транзакция билан жорий йилнинг 23 ноябр куни сўндирилиши керак бўлган 1,9 трлн сўм миқдоридаги халқаро облигациялар муддатидан олдин сўндирилган.
Қўшимча қилинишича, ички молия бозорларида сўнгги ўтказилган аукционда (26 сентябрь) 2 йиллик давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкалари 17,57 фоизни ташкил қилган.
Иккиламчи бозор котировкалари ҳамда инвесторлар таклифларидан келиб чиқиб, АҚШ долларидаги Ўзбекистон Республикасининг 5 йиллик суверен халқаро облигациялари учун дастлабки фоиз ставкаси 8,50 – 8,625 фоиз оралиғида эълон қилинган.
Иккиламчи бозорда Ўзбекистон Республикасининг 2029 йилда сўндириладиган халқаро облигациялари фоиз ставкаси 8,1 фоизга етган. Хусусан, сўнгги бир ҳафтада (27 сентябрь – 7,67 фоиз) фоиз ставкалари 0,43 фоизга ошган.
Буюртмалар китоби 1,7 млрд. долларга етганда, фоиз ставкаларни 8,25-8,375 фоизга туширишга эришилди, дейилади вазирлик ахборотида.
Таъкидланиича, якуний талаб 2 млрд долларга етгач, 660 млн доллар миқдоридаги облигациялар 8,125 фоиз ставкада ҳамда 7,85 фоиз купонда чиқарилган. Мазкур купон ставкаси молиявий маслаҳатчилар томонидан тавсия этилиб, халқаро облигацияларни инвесторларга 98,888% нархда сотилишини англатади (яъни мазкур транзакциядан 652,6 млн доллар маблағ келиб тушади).
“Бугунги кунда жаҳон молия бозорларида фоиз ставкаларининг ошиши кузатилмоқда. Хусусан, 5 йиллик АҚШ Ғазначилик облигациялари фоиз ставкалари 2021 йил июль (сўнгги марта суверен облигациялар чиқарилган давр) ойига нисбатан қарийб 4 фоизга ошиб, 2021 йил июль ойидаги 0,8 фоиздан 4,7 фоизга етди.
Жаҳон молия бозорларидан фоиз ставкаларининг ошиши, мос равишда, халқаро молия институтларининг имтиёзли фоиз ставкаларининг ҳам кескин ошишига сабаб бўлмоқда.
Халқаро кредит бозорларида ишлатиладиган SOFR (олдин LIBOR) ставкаси 2021 йил июль ойидан бери 0,17 фоиздан қарийб 5,3 фоизга ошиб, бугунги кунда 5,5 фоизга етди.
Шунинг учун, халқаро молия институтлари томонидан жалб қилинаётган имтиёзли кредитлар бўйича фоиз ставкалар ҳам икки йил ичида 1-2 фоиздан бугунги кунга келиб 6,3-7,0 фоизга етди”, – дейилади расмий релизда.
Хабар қилинишича, жорий бозор шароитлари сабабли бошқа мамлакатлар ҳам олдингига нисбатан юқори фоиз ставкаларида давлат қарзини жалб қилмоқда. Мисол учун:
- Туркия жорий йил январь ойида 2,75 млрд долларга тенг 10 йиллик суверен халқаро облигацияларини 9,75 фоиздан;
- Венгрия жорий йилнинг январь ойида 1,25 млрд долларга тенг 30 йиллик облигацияларни 7,1 фоиздан;
- Руминия жорий йил январь ойида 1,25 млрд долларга тенг 30 йиллик облигацияларни 7,67 фоиздан;
- Мўғулистон жорий йилнинг январь ойида 445 млн долларга тенг 5 йиллик халқаро облигацияларни 8,65 фоиздан;
- Миср жорий йилнинг февраль ойида 1,5 млрд долларга тенг 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни 11 фоиздан;
- Баҳрайн жорий йилнинг апрель ойида 1 млрд долларга тенг 12 йиллик 7,75 фоиздан жойлаштирган.
“Яшил” облигацияларни жойлаштиришдан тушган келиб тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан ҳисобот халқаро стандартларга мувофиқ шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Сан-Маринодаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 13:10
-
ҲАМАСга яна таҳдид қилган Исроил, Ар-Риёддаги музокаралар якуни ва еттинчи муддатига киришган Лукашенко — кун дайжести
Жаҳон | 13:05
-
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
Ўзбекистон | 12:36
-
БМТ идораси Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари экспортида кўмаклашади
Иқтисодиёт | 12:27
Мавзуга оид

11:29 / 14.03.2025
Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди

15:39 / 27.02.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

13:22 / 25.02.2025
Ўзбекистон 1,5 млрд долларлик суверен облигацияларни жойлаштирди

15:34 / 27.01.2025