25 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасида Эронга қарши муҳим ўйинда майдонга тушади. Учрашув Теҳрондаги «Озоди» стадионида соат 21:00 да бошланади.

Ўзбекистонлик футболчилар кўк либосда ўйнайди.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон миллий жамоаси бугунги кунга қадар Эронга қарши жами 15 та ўйин ўтказиб, форсларни Тошкентда мағлуб эта олмаган. 15 ўйиндан 10 тасида Эрон ғолиб бўлган, 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Ўзбекистоннинг ягона ғалабасига 12 йил бўлди, 2012 йилнинг ноябрида ЖЧ-2014 саралаши доирасида Теҳронда бўлиб ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг ягона голи Ўзбекистон миллий жамоасига бу рақиб устидан қозонилган ягона ғалабани келтирган. Тўплар нисбати 5:18 – форслар фойдасига.

Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши сўнгги ўйинни 2024 йил октябрида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи биринчи даврасида ўтказишганди, Тошкентдаги ўйиннинг иккинчи бўлимида ўзбекистонликлар бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, рақиб дарвоасига йўл тополмаганди. Бу ушбу жамоалар ўртасидаги қаторасига учинчи дуранг бўлганди. 

Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар:

10.10.2024. Ўзбекистон – Эрон – 0:0
11.06.2024. Эрон – Ўзбекистон – 0:0
21.11.2023. Ўзбекистон – Эрон – 2:2
20.06.2023. Ўзбекистон – Эрон – 0:1
08.10.2020. Ўзбекистон – Эрон – 1:2
11.09.2018. Ўзбекистон – Эрон – 0:1
19.05.2018. Эрон – Ўзбекистон – 1:0
12.06.2017. Эрон – Ўзбекистон – 2:0
06.10.2016. Ўзбекистон – Эрон – 0:1
11.06.2015. Ўзбекистон – Эрон – 0:1
14.11.2012. Эрон – Ўзбекистон – 0:1
03.06.2012. Ўзбекистон – Эрон – 0:1
05.09.2009. Ўзбекистон – Эрон – 0:0
11.07.2007. Эрон – Ўзбекистон – 2:1
14.12.1998. Ўзбекистон – Эрон – 0:4.

Жамоаларнинг ЖЧ-2026 саралашидаги ўйинлари