20:24 / 11.11.2016
13262

Кечки дайжест: 11 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 11 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда янги электр узатиш линияси қурилиши бошланди


«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида «220 кВ ли Тахиатош ИЭС — Хоразм нимстанцияси — Саримой аҳоли яшаш жойи (Хоразм вилояти) электр узатиш линияси қурилиши» лойиҳаси доирасида юқори вольтли электр узатиш тармоғи қурилишини бошлади.

>>> Батафсил.

«Ўзбекистон темир йўллари» ўқувчи ва талабаларга чегирмалар белгилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди.

>>> Батафсил.

Fortune журнали йил тадбиркорини аниқлади

Fortune журнали дунёда тадбиркорлар орасидан энг яхшиларини аниқлаб олди ва «Йил тадбиркорлари» рейтингини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Японияда навбатдаги қатл ҳукми ижро этилди


Фото: © Flickr/ foooomio

Японияда 11 ноябрда қатл ҳукми ижро этилди, деб хабар бермоқда NHK телекомпанияси.

>>> Батафсил.

Хитойда юқори мартабали амалдор пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди


© AP Photo

Хитой Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг Гуандун вилоятидаги қўмитаси собиқ раиси Чжу Минго 21 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган.

>>> Батафсил.

АҚШнинг янги биринчи хоними интернетдаги адолатсизликка қарши курашади


Фото: © РИА Новости

АҚШнинг янги биринчи хоними Меланья Трампнинг баёнот беришича, у интернетдаги адолатсизликка қарши курашади.

>>>  Батафсил.

Шахсий ишлари туфайли хорижга кетган Таиланд тахти вориси мамлакатга қайтиб келди

Таиланд тахти вориси Маха Ватчиралонгкон Махидол жума куни хориж сафарида Бангкокка қайтиб келди.

>>> Батафсил.

Қирғизистон президенти Жээнбековни республика бош вазирлигига тайинлади


Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековни республика бош вазири этиб тайинлади.

>>> Батафсил.

Песков Москванинг Трамп штаби билан алоқаларини маълум қилди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Associated Press агентлигига берган интервьюсида баёнот беришича, расмий Москва АҚШдаги президентлик пойгасида Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп штаблари билан алоқада бўлиб турган.

>>> Батафсил.

ОАВда Обаманинг янги уйи фотосуратлари пайдо бўлди


Фото: Washington Fine Properties

Барак Обама 2017 йилнинг январида Оқ уйни тарк этганидан сўнг Вашингтоннинг шимоли-ғарбидаги Калорама ҳудудидаги тўққиз ётоқхона, айвон ва шахсий боғи бўлган коттежга кўчиб ўтади.

>>>  Батафсил.

Дунёнинг энг қимматбаҳо машинаси аукционга қўйилди


Фото: TALACREST / SWNS

1962 йилнинг ноёб Ferrari 250 GTO машинаси 45 млн фунт стерлинг (56 млн доллар) нарх билан аукционга қўйилди.

>>> Батафсил.

Сузиш бўйича россиялик икки карра жаҳон рекордчиси 8 йилга мусобақалардан четлатилди


Фото: © RIA

Халқаро сузиш федерацияси икки карра жаҳон рекордчиси, 26 ёшли россиялик сузувчи Виталий Мельниковнинг допинг-намунасида ўсиш гормони аниқлангани сабабли уни 8 йилга мусобақалардан четлатди.

>>>  Батафсил.

Аргентиналик мухлислар Мессининг термадан кетишини талаб қилишмоқда

 

Аргентина терма жамоасининг Бразилиядан учралган мағлубияти мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлди.

>>> Батафсил.

Top