22:11 / 21.11.2016
8930

Кечки дайжест: 21 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Фото:kun.uz

Якунланиб бораётган 21 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Туркияда Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Фото: © AFP

Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортида 9,5 млн доллар миқдоридаги пулни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган 7 киши қўлга олинган.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасига оид тўққиз ойлик натижалар эълон қилинди

Иллюстратив сурат

2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами бозор хизматлари ҳажми 65 046,6 млрд сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ошди.

>>> Батафсил.

Туркия Ўзбекистон томони ўз фуқаролари учун визаларни бекор қилишига умид билдирди

Hürriyet

Анқара Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилган ва Тошкент томони ҳам шундай қадам ташлашини кутмоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда кичик тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича кескин ўзгаришлар амалга оширилади

Фото: Review.uz

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби жиддий ўзгариши кутилмоқда.

>>> Батафсил.

ОТИҲ саммити иштирокчилари якуний декларацияни қабул қилишди

Фото: Россия президенти матбуот-хизмати

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Лимада бўлиб ўтган саммит юзасидан якуний декларацияни қабул қилишди. Ҳужжат матни анжуман сайтида эълон қилинган.

>>> Батафсил.

БААда "1" кўринишидаги автомобиль рақами сотилди

Фото: (Image: Instagram/emiratesauction)

19 ноябрда Абу-Дабида бўлиб ўтган аукционда "1" кўринишидаги автомобиль рақами 31 млн дирҳамга (8,45 млн доллар) сотилди.

>>> Батафсил.

Ҳафтанинг энг қизиқарли, фойдали ва сара мақолалари

Иллюстратив сурат

Кунлар ўтаверади, улар ойларга қўшилиб, йилларни шакллантиради. Йиллар ҳам Олий вақтга қўл бериб, номаълум бўшлиққа сингиб, кўздан ғойиб бўлади. Мана шу жараёнда кимдир бу ҳаёт билан видолашди, яна кимнингдир ҳаётида янги саҳифа очилади, инсоният ҳаётида ўйга толдирувчи ишлар бўлиб ўтади.

>>> Батафсил.

Кобулдаги масжидда портлаш рўй берди: ўнлаб қурбонлар бор

Фото: Reuters

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 нафарни ташкил қилмоқда, яна 35 киши жароҳатланган.

>>> Батафсил.

Эрдўған: Туркия терроризмнинг Европага йўл олишида девор вазифасини ўтайди

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, унинг мамлакати террорчиларнинг Европага ўтишида девор вазифасини ўтамоқда ва айни вақтда террорчиликка қарши курашда НАТО ёрдамига муҳтождир.

>>> Батафсил.

Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 142 нафарни ташкил қилмоқда

© AFP

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 142 кишига етди, 200 нафардан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар тарқатди.

>>> Батафсил.

Гуруч Ҳиндистонда пайдо бўлганми ёки Хитойда?

Фото: Flickr

Британиялик археологлар Ҳиндистоннинг қадимий аҳолиси тахминан 4,5 минг йил аввал гуруч етиштиришни бошлаганига оид, аввал номаълум бўлган далилларни топишди.

>>> Батафсил.

Япония компанияси Тўрақўрғонда иссиқлик электр станциясини барпо этади

Фото: Тошкент вилояти ҳокимияти

Япониянинг “Mitsubishi Corporation” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd.” компаниялари (MHPS)  Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини барпо этади.

>>> Батафсил.

АҚШдан БААга ишлаш учун борган россиялик йигитнинг амирликлардаги ҳаёт ҳақидаги мушоҳадалари 

Фото: lenta.ru


Умуман бошқа маданиятга эга бой мамлакатга пул топиш учун бориш жиддий ҳаёт синовидир. Бегона муҳит босимини ҳамма ҳам кўтара олмайди.

>>> Батафсил.

Европанинг энг нотинч шаҳарлари рейтинги тузилди


Фото: vip-buss.com.ua

Нosteltur сайёҳлик портали версиясига кўра, Европанинг энг нотинч 15 шаҳри рейтинги тузилди. Бу ҳақида «Испания по-русски» сайти маълум қилди.

>>> Батафсил.

Мессига 100 млн евро таклиф қилаётган жамоа номи маълум бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига клуб билан шартнома муддатини узайтирмаслиги учун 100 млн. евро таклиф қилган жамоа номи маълум бўлди.

>>> Батафсил.

Испания чемпионати ўйинлари Ўзбекистондаги телеканал томонидан трансляция қилинади

UzReport TV телеканали Испания чемпионати трансляцияси ҳуқуқини харид қилди. Чемпионат ўйинларини 13-турдан бошлаб телеканал орқали кузатиш мумкин бўлади.

>>> Батафсил.

Top