Ҳафтанинг энг қизиқарли, фойдали ва сара мақолалари
Кунлар ўтаверади, улар ойларга қўшилиб, йилларни шакллантиради. Йиллар ҳам Олий вақтга қўл бериб, номаълум бўшлиққа сингиб, кўздан ғойиб бўлади. Мана шу жараёнда кимдир бу ҳаёт билан видолашди, яна кимнингдир ҳаётида янги саҳифа очилади, инсоният ҳаётида ўйга толдирувчи ишлар бўлиб ўтади.
Ислом жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб қайтарган ва шундай бўлиб қолажак
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида бўлаётган жараёнларга имом–хатиблар ўз муносабатларини билдиришлари, адашган оқимларнинг пуч даъволарига илмий, асосли раддиялар беришлари, уларнинг хатарли ғояларидан мусулмонлар оммасини сақлаш ва одамларга соф ислом таълимотларини мағизини тушунтириш ҳамда ислом эзгулик, тинчлик дини эканлигини етказишлари асосий вазифа ҳисобланади.
Ўғил ўз онасидан хотини сабаб ранжиди, шунда Аллоҳ ундан ранжиди
Кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса, хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди.
“Тўқ оилага куёв бўламан” ёхуд бой аёлга уйланиш учун ҳамма шартга рози йигит
Интернет тармоғидаги эълон берувчи сайтлардан бирида жуда ғайритабиий эълон пайдо бўлди. Автомобиллар олди-сотдисига оид бўлимда чоп этилган ушбу эълон интернет фойдаланувчиларининг эътиборига тушишга улгурди.
Ҳалолликда ўрнак бўла оладиган ўзбек ёшлари ҳаётидан икки воқеа
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Ҳозирги кунимизда динимиз кўрсатмаларига амал қилиш амри маҳол, тақво ва парҳезкорликни, ҳоссатан бировларнинг ҳақидан қўрқмоқлик кўпчилик учун гўёки амалга ошмайдиган хомхаёлдан ўзга нарса эмас.
Никоҳ маросимига тегишли бидъат-хурофотлар борасида тасаввурга эгамизми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Жуфт-жуфт бўлиб истиқомат қилишимиз учун эркак ва аёл қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, шаръий йўл билан оила қуриб, ҳамжиҳатликда яшашимиз учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ҳукмларни бекаму кўст етказган икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.
Кишининг тавбаси қабул қилингани қайси аломатларда билинади?
Бир олимдан сўрабдилар:
- Бир кимса тавба қилган чоғида тавбаси қабул қилинган ё қилинмаганлигини билиши мумкинми?
Олим шундай жавоб берди:
- Йўқ, қабул қилингани ёки рад этилгани тўғрисида кескин бир ҳукм чиқарилиши мумкин эмас. Лекин қабул этилганини кўрсатувчи баъзи бир аломатлар бор:
«Агар чарчашни хоҳламасанг, чарчагин!»
Бу дунё синов дунёси, унда ҳамма нарса меҳнат, машаққатга боғлиқ. Ким меҳнат қилса, роҳат кўради. Ким дангасаликка ўрганиб, мунтазам равишда роҳатга майл қилса, роҳатдан маҳрум бўлади ёки унга асло эришолмайди.
Асли ўзбекистонлик бўлган Америка фуқароси Қирғизистонда ўз ўлимини саҳналаштирди
АҚШ фуқароси 1 миллион доллар миқдоридаги суғурта тўловини олиш мақсадида Қирғизистон жанубида ўз ўлими ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлади. Бу ҳақида Қирғизистон ТИВ хабар берди.
12 ёшли бола ўз қўллари билан касал болалар учун минглаб юмшоқ ўйинчоқлар яратмоқда
Австралиялик 12 ёшли бола – Кэмпбелл Ремес жудаям раҳмдил ва бағрикенг бола бўлиб, у ўз қўллари билан бир неча йил давомида касал болалар учун минглаб юмшоқ ўйинчоқлар яратиб келмоқда.
Покистонлик шифокор-трансплантант миллионлаб кишиларга бепул хизмат кўрсатади
Карачидаги шифохоналардан бирига кўплаб одамлар яшашга сўнгги имкон излаб келишади. Бу ерда шифокор Адибул Ризвий ҳар йили юз минглаб кишиларга бепул тиббий ёрдам кўрсатади.
Пластик карточкали “ғалати одам”нинг бошидан кечирганлари (ўткир ҳажвия)
Ташқарида XXI асрнинг 16-йили. Тараққийлашмаган нарса қолмади деярли. Инсон ҳаётига нимаики, зарур бўлса, барчаси технологиянинг энг сўнгги ютуғи билан бойитилган ва бу нарса ҳамон шиддат билан давом этмоқда.
Соч тўкилишидан азият чекувчи беморларга ёрдам берувчи препарат номи маълум қилинди
Соч тўкилиши ёки илмий тилда айтганда, алопеция - бу инсоннинг турли сабабларга кўра соч толаларини йўқотиши. Баъзи ҳолларда бутун танадаги сочлар тўкила бошлайди, ҳатто қош ва киприкларгача.
Барча даврларнинг энг сара 100 сурати тақдим этилди
Американинг Time журнали «100 photos» (100 сурат) лойиҳасини йўлга қўйиб, унинг доирасида тарихдаги энг сара суратлар рўйхатини тузиб чиқди.
Кёльнда яшовчи эркак бўш пластик идиш ёрдамида мўмайгина пул топди, бироқ бу унга қимматга тушди
Германиянинг Кёльн шаҳрида яшовчи эркак бўш пластик идишни қабул қилиш автомати ёрдамида фирибгарлик қилгани учун 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Шифохонага эрини судраб олиб кирган ҳинд аёлига ҳеч ким ёрдам бермади
Ҳиндистонда эрини шифохонага ёлғиз ўзи судраб олиб кираётган аёл видеоси вирус каби тарқалди.
Мавзуга оид
09:52 / 26.11.2024
10 ойда салкам 16 минг киши оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилди
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024