Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
13 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. «Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, сессияда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов чиқиш қилган. Сессияда президент тавсиясига биноан Самарқанд вилоятига шу вақтгача Бекобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Туробжон Жўраев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
У 12 июнь куни президент томонидан ишдан олинган Ҳиммат Оқбўтаев ўрнида иш бошлайди.
Жўраев Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаган, 2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди.

У шу йилнинг апрелида раҳбарлик лавозимига қайтарилган, Тошкент вилояти, Бекобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026