Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобомурод Абдуллаев - аслида ҳаммаси қандай юз берди
7 май санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ёдда қоларли воқеа ва ўзгаришлар билан муҳрланиб қолади. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддасида назарда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланган журналист Бобомурод Абдуллаев, ўқитувчи ва блоггер Ҳаётхон Насриддинов, ишбилармон Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёров суд залидан озод этилди. Шунингдек, уч нафар судланувчининг жиноят ишига алоқаси йўқлиги туфайли, суд ҳукми билан тўла оқланди. Журналист Бобомурод Абдуллаев эса ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилади, ойлик маошидан 20 фоиз улушни давлат даромадларига ўтказилиши белгиланди.

Четдан жараённи кузатган инсон ажабланиб савол бериши мумкин: «Наҳот, ушбу натижа сизларни бунчалик хурсанд қилса?!», биз эса ойдинлик киритамиз: ҲА!
Икки ой давом этган суд ишида бевосита иштирок этдим, суд мажлисида судланувчи, давлат айбловчиси, адвокат ва гувоҳларни, барча иштирокчилар каби, тингладим. Одамзод эти жунжикиб кетар даражада воқеалар батафсил айтиб ўтилди, судья Зафар Нурматов эса ҳар бир ҳолатни инобатга олиб, Жиноят-процессуал кодекси нормалари доирасида ишни олиб борди. Аввало суд мажлисидаги муҳитни сизга етказсам, унда мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, хорижий дипломатик ваколатхона вакиллари, судланувчиларнинг яқин қариндош ва дўстлари 60 кундан ошиқ муддат давом этган ишни кузатиб боришди.

Кутилмаганда давлат айбловчиси Қобиловнинг судланувчи Бобомурод Абдуллаевга нисбатан суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қўллаб-қувватлаши барчани ҳайратда қолдирди. Шундан сўнг, бирин-кетин шундай «ноодатий» ишлар бошланди: мақолалар юзасидан лингвистик-муаллифлик суд экспертизаси қайта ўтказилди, суд тергов даврида судья мажлисга МХХ терговчи ходимларини чақиртирди, улар кўрсатма беришди, адвокат Майоров судга киритган ҳар битта илтимоснома узоқ соатлар мобайнида ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилгач, ажрим чиқарилди, давлат айбловчиси асосий ашёвий далил «Ўрим» режасини рўйхатдан ўчиришни сўради, «виждони қийналган» гувоҳ пайдо бўлди... Хуллас, кузатувчилар буни кутмагани рост. Энг муҳими, судья ҳукмни ўқиб турган пайтда ҳам журналист Абдуллаев суд мажлисидан озод бўлишига ишонмай турганлар бор эди.
Мантиқан ўйлаб қараганда, ҳаммаси рисоладагидек бўлди: адвокат Майоров яратиб берилган барча шароитдан фойдаланиб ҳимоя позициясини тақдим этди, судья ўз ваколати доирасида ишни чуқур ўрганиб чиқди, давлат айбловчиси эса фақат айблов эмас, судланувчиларга оқлов сўраш жиҳатларини ҳам назардан қочирмади. Энг таъсир қилган гап шундаки, Бобомурод озодликка чиқиб, «Шавкат Мирзиёев ислоҳотларининг меваси мана, жамиятни либераллашуви томон қўйилган катта қадам» дея фикр айтди. Бехос, хаёлимга шунга монанд фикр билдирган ёзувчи Нуруллоҳ Отахонов ёдимга тушди.

Хулоса ўрнида бир танишим билан мактаб даврида бўлган воқеани айнан келтирмоқчиман.
«Салим исмли бола маҳалладошимиз билан бирга бир мактабда, бир синфда ўқиганмиз. Аммо кўпчилик синфдошлар унинг кўнгли бўшлигидан фойдаланиб, Салимни оғайнилар қаторига қўшмаган. Дарсдан кейин футбол ўйнасак, у бир четда ҳамманинг сумкасини кўтариб турарди, баъзан дарвозабон қилиб қўйсак, хурсандчилигининг чеки йўқ, роса тўпга ташланиб ўйнаган. Ҳеч эсимда чиқмайди, ўша кунларнинг бирида, ўқишдан сўнг беш-олти оғайни уйга қайтаётгандик. Сумкамни елкамга илиш малол келиб, Салимга узатдим. Бир тарафдан айёрлик қилиб, «ошна, шуни сен илиб кет» дедим. Унинг бўлса, гўёки «ошна» деб аталишга нолойиқ киши сингари, кўзлари порлаб кетганди. Ичимдан ачиндим, у бир оғиз ширин сўз учун барчанинг сумкасини илиб кетишга рози бўлганди».
Мустақил суд ҳокимиятини кўриш, адолат қарор топиши, энг муҳими халқнинг ҳукуматга ишончи ортиши аслида ҳар бир давлатда бўлиши шарт бўлган хусусиятдир. Халқ воқеадаги ўқувчи Салим сингари бу хусусиятларнинг қайтиши учун «барча сумкани илиб кетишга» рози.
Алишер Рўзиохунов
Kun.uz журналисти
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

16:14 / 17.07.2025
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради

12:04 / 16.07.2025
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025