​7 май санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ёдда қоларли воқеа ва ўзгаришлар билан муҳрланиб қолади. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддасида назарда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланган журналист Бобомурод Абдуллаев, ўқитувчи ва блоггер Ҳаётхон Насриддинов, ишбилармон Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёров суд залидан озод этилди. Шунингдек, уч нафар судланувчининг жиноят ишига алоқаси йўқлиги туфайли, суд ҳукми билан тўла оқланди. Журналист Бобомурод Абдуллаев эса ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилади, ойлик маошидан 20 фоиз улушни давлат даромадларига ўтказилиши белгиланди.

Четдан жараённи кузатган инсон ажабланиб савол бериши мумкин: «Наҳот, ушбу натижа сизларни бунчалик хурсанд қилса?!», биз эса ойдинлик киритамиз: ҲА!

Икки ой давом этган суд ишида бевосита иштирок этдим, суд мажлисида судланувчи, давлат айбловчиси, адвокат ва гувоҳларни, барча иштирокчилар каби, тингладим. Одамзод эти жунжикиб кетар даражада воқеалар батафсил айтиб ўтилди, судья Зафар Нурматов эса ҳар бир ҳолатни инобатга олиб, Жиноят-процессуал кодекси нормалари доирасида ишни олиб борди. Аввало суд мажлисидаги муҳитни сизга етказсам, унда мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, хорижий дипломатик ваколатхона вакиллари, судланувчиларнинг яқин қариндош ва дўстлари 60 кундан ошиқ муддат давом этган ишни кузатиб боришди.

Бобомурод Абдуллаев. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Кутилмаганда давлат айбловчиси Қобиловнинг судланувчи Бобомурод Абдуллаевга нисбатан суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қўллаб-қувватлаши барчани ҳайратда қолдирди. Шундан сўнг, бирин-кетин шундай «ноодатий» ишлар бошланди: мақолалар юзасидан лингвистик-муаллифлик суд экспертизаси қайта ўтказилди, суд тергов даврида судья мажлисга МХХ терговчи ходимларини чақиртирди, улар кўрсатма беришди, адвокат Майоров судга киритган ҳар битта илтимоснома узоқ соатлар мобайнида ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилгач,