14:01 / 09.03.2020
4
31056

244 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонидан олиб чиқиб кетилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчиларни чартер рейс билан мамлакатдан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар берган

Фото: AFP

Жиддадан Тошкентга чартер рейси орқали Умра амалини адо этаётган 244 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Барча йўловчиларнинг тана ҳарорати икки марта ўлчанди, коронавирус белгилари аниқланмади, деб ёзади РИА Новости.

Барча келганлар яшаш манзили бўйича икки ҳафталик тиббий назорат остида бўлишади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига барча рейсларни вақтинчалик тўхтатди. Бу чора Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани билан боғланган. Ушбу тақиқлов остига 25 та давлатдан келувчи, жумладан ўзбекистонлик турист ва зиёратчилар тушган бўлиб, у коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш зарурати билан тушунтирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпания қисқа вақт ичида Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни қайтариш мақсадидагина ушбу мамлакатга бир нечта рейсни амалга ошириши айтилганди.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус сабабли Токио ва Рим шаҳарларига ҳам парвозларни вақтинчалик тўхтатгани хабар қилинганди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 мартдан Жанубий Кореяга бўлган қатновларни ҳам вақтинча тўхтатган ва ушбу мамлакатдаги фуқароларини эвакуация қилишни бошлаган.

 Шунингдек, 2020 йилнинг 1 март кунидан Афғонистон, Эрон ва Италия билан авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top