Ўзбекистон | 19:58 / 26.04.2021
7446
2 дақиқада ўқилади

Гулистон давлат университети карантинга ёпилди

Гулистон давлат университети 14 кунлик карантинга ёпилган.

Гулистон давлат университети 14 кунлик карантинга ёпилган. Бу ҳақда университетнинг Telegram’даги расмий каналида эълон берилган.

Эълонда ёзилишича, Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тузилган махсус комиссия қарорининг тегишли бандлари ва Санитария-эпидемилогия осойишталик агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси тақдимномасига биноан 2021 йил 27 апрелдан бошлаб Гулистон давлат университетида дарслар 14 кунга тўлиқ масофавий (онлайн) шаклда давом этиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати ўсиб бормоқда. Шу сабабли бугунги кунда кўплаб олий таълим муассасалари, ўрта махсус ўқув даргоҳлари, мактаблар ва боғчалар карантинга ёпилган. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги бир қатор олий таълим муассасалари билан биргаликда шаҳардаги барча касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, умумтаълим мактаблари ва боғчалар 27 апрелдан карантинга ёпилди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги кўплаб олий таълим муассасалари ҳам карантинга ёпилиб, дарс жараёнлари онлайн шаклга ўтказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид