Жамият | 22:34 / 08.07.2021
1300
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда юк машинаси билан тўқнашган «Nexia» ҳайдовчиси вафот этди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида «Nexia» юк машинасига урилиб, ағдарилган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 июль куни соат 6:30ларда А380 Ғузор–Бухоро–Нукус йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи 116-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Қарши шаҳрига қараб ҳаракатланиб бораётган «Nexia» бошқарувни йўқотиб, ағдарилган. Сўнг машина сурилиб бориб, юк машинаси ғилдирагига урилган. Оқибатда «Nexia» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Nexia» машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотишига йўл носозлиги сабаб бўлган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид