Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:44 / 29.06.2023
27500
4 дақиқада ўқилади
Россияликлар вертолётларга, украинлар дронларга таянмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 490-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- The New York Times нашри АҚШ махсус хизматлари маълумотига таяниб, генерал Сергей Суровикин Пригожиннинг исён уюштириш режасидан хабардор бўлгани ҳақида ёзди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни «спекуляция ва ғийбат» деб атади. The Moscow Times нашри ўз манбасига асосланиб, Суровикин қўлга олингани ҳақида хабар тарқатган, аммо бу маълумот ҳозирча расмий манбаларда тасдиқланмаган.
- Иваново области губернатори Вагнер ХҲК исёни вақтида уриб туширилган Ил-22 самолёти экипажи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Регион раҳбари бортда неча киши бўлганига аниқлик киритмаган.
- Россия расмийлари илк марта «диверсантлар»нинг Белгород областига июн ойи бошида амалга оширган рейди оқибатида ҳалок бўлганлар борлигини тан олди: 14 киши ҳалок бўлган, 10 киши асир тушган.
- Краматорскда россияликлар ракетаси зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил этди, яна 60 дан ортиқ киши жароҳатланган. Кремлдагилар РФ қуролли кучлари фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаслигини таъкидлаган. Россия мудофаа вазирлиги Краматорскда Украина қуролли кучлари ҳарбийлари дислокация манзили нишонга олинганини иддао қилди.
- Одесса суди Миколайив области прокуратурасининг собиқ раҳбари Геннадий Германни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилди. Тергов маълумотларига кўра, Герман Россия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ва уларга Украина қуролли кучлари ҳамда региондаги вазият ҳақида маълумот етказиб турган.
Кун кадри. Донецк ўққа тутилиши оқибати
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги россиялик вертолётчилар

Донецк областида дрон учираётган украиналик аскарлар
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар







Мавзуга оид
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
13:54 / 06.12.2025
Украинада тинчлик – АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг устувор йўналиши
13:16 / 06.12.2025