Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида ҳам жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бошланди
Рейдлар давомида 47 киши ушланиб, шундан 6 нафарига жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилоятида ҳам республиканинг бошқа вилоятлари сингари «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган шахслар қўлга олинмоқда.
Хусусан, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида жиноий гуруҳ аъзолари бўлган 47 киши қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва бошқалар) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Бунгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятларида жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тадбирлар ўтказилганди.
Мавзуга оид
10:04 / 10.03.2026
Икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
15:41 / 23.02.2026
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
16:26 / 18.02.2026