Жаҳон | 16:36 / 27.12.2023
16304
7 дақиқада ўқилади

Харкивда янги мудофаа чизиғи ва Донбассдаги мерганлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 671-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина қуролли кучлари Феодосияда «Новочеркасск» йирик десант кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Россия мудофаа вазирлиги кемага ҳужум фактини тасдиқлаган корабль ва украинларнинг ракета учирган икки самолёти уриб туширилганини маълум қилган. Ижтимоий тармоқларда ҳужум оқибатида буткул яксон этилган кема қолдиқлари суратлари тарқалган. 33 нафар денгизчи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
  • РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу «махсус ҳарбий амалиёт»нинг 2023 йилдаги асосий мақсади украинларнинг қарши ҳужумини бардод қилиш бўлганини ва бу вазифа бажарилганини маълум қилди.
  • Украина Олий радасига сафарбарлик қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Унга кўра, чақирув қоғозини электрон шаклда етказиш, ҳарбий хизматдан бўйин товловчиларнинг ҳуқуқларини чеклаш кўзда тутилган.
  • Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний украин ҳарбийлари Донецк областининг Марйинка шаҳридан чекинганини тасдиқлади. Россия ушбу шаҳар эгаллангани ҳақида 25 декабр куни эълон қилган, украин томони бу маълумот «тўғри эмаслиги»ни билдирганди.
  • Туркия парламентининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватлади. Энди протокол бутун парламент томонидан тасдиқланиши керак, аммо овоз бериш куни ҳозирча аниқ эмас. Туркия бир ярим йилдан ошиқ вақт давомида Швециянинг алянсга қабул қилинишига қарши бўлиб келаётганди.

Украина қуролли кучларининг Харкив остонасидаги мудофаа линияси

Россия қўшини Харкив областида юриш қилишда давом этмоқда. Буни секинлаштириш учун сўнгги ойларда украин ҳарбийлари бу йўналишда янги мудофаа чизиғини барпо этишди — 19 декабр куни йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида Володимир Зеленский уни бутун Украинадаги «энг кучли» мудофаа чизиғи деб атади. Мудофаа чизиғи темир бетон бошпаналар, «аждарҳо тишлари», танкка қарши ариқлар, блиндажлар ва бошқа мудофаа истеҳкомларидан таркиб топган.

Украиналик ҳарбий Харкив областидаги фронт чизиғида «аждарҳо тишлари» ва симтўсиқлар ёқалаб кетмоқда
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Мудофаа чизиғида «аждарҳо тишлари» ўрнатаётган ишчилар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинида йўлда зирҳли техникада кетаётган украиналик жангчилар 
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК 4-алоҳида танк бригадаси жангчилари Купянск яқинида 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар гаубицасидан Россия позицияларини ўққа тутмоқда
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областидаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги озиқ-овқат дўконининг ўқ излари қолган витринаси
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областидаги украин мерганлари

Украиналик мерган Донецк областидаги фронт чизиғи яқинидаги вақтинчалик базада (айнан қаерлигига — аниқлик киритилмаган)
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Шамол тезлигини ўлчаётган мерган
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Уруш бошида ҳалок бўлган украин аскарининг дафн маросими 

Ивано-Франковск областининг Верховина посёлкасида ўғли Василий Бойчукнинг тобутини қучаётган Анна Бойчук. Василий Украина ҚК 137-денгиз пиёдалари алоҳид баталёнида матрос ва парашют тахловчи бўлган. У қарийб бир йил мобайнида бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган, энди эса ДНК-тест орқали у 2022 йил 17 мартида Миколайив яқинидаги жангда ҳалок бўлгани аниқланди — у ўшанда 21 ёшда бўлган. 26 декабр куни Бойчукни ўзи туғилган қишлоқда дафн этишди
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинада Рождество

Киевликлар Михайловск соборида рождество ибодатида. Бу йил Украина илк бор Рождествони 7 январ эмас, 25 декабр куни — Григориан тақвими бўйича нишонламоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Зеленчуклар оиласи Украина ғарбидаги Ивано-Франковск области Криворивня қишлоғида рождество ужинидан олдин ибодат қилмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областининг фронт бўйидаги Гуляйпиле шаҳрида арчани суратга олаётган маҳаллий аҳоли вакили
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК 93-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбийлари Донецк областидаги фронт чизиғида Рождество ибодати вақтида
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Авдийивка яқинидаги позицияда арчани МК-19 гранатомёти лентаси билан безаётган украин аскарлари
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚКнинг Бахмут яқинидаги ҳарбий базасида болалар чизган суратлар ўрнатилган стендда совғалар учун илинган пайпоқлар
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚК 4-алоҳида танк бригадаси жангчиси Купянск яқинидаги фронт чизиғида Рождество ибодатида
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги украин артиллериячилари

Ҳудудий мудофаа кучларининг 127-алоҳида бригадаси 228-алоҳида баталёни ҳарбий хизматчилари Запорижжя области ҳудудида С-60 зенит-артиллерия комплексидан ўт очмоқда. Ҳозирда бу йўналишда, Работине ва Вербове қишлоқлари атрофида шиддатли жанглар олиб борилмоқда.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари

 

Украинлар Ҳорливкани ўққа тутишидан кейин вайрон бўлган «Галактика» савдо маркази яқинидаги қутқарувчилар. Украина ҚК 2014 йилдан буён РФ назорати остида бўлган бу шаҳарга 24 декабр куни кечқурун зарба йўллаган. Шаҳарнинг Россия таъсиридаги маъмурияти маълумотига кўра, украин қўшини кассетали ўқ-дорилар, шунингдек стволли ва реактив артиллерия қўллаган. Украина томони ҳужум юзасидан изоҳ бермади.
AFP / Scanpix / LETA

 

Вайрон бўлган савдо марказидаги ўт ўчирувчи. Зарба вақтида бинода маҳаллий аҳоли вакиллари бўлишган: савдо маркази ходими ва уч нафар мижоз жароҳатланган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливкадаги савдо маркази ўққа тутилишидан кейин ёниб кетган автомобил
AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид