Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна 9 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
Бу ҳудудларда раҳбарлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини жиловлай олмагани қайд этилган.
Президент раислигидаги йиғилишда Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди. Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Йиғилишда ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайгани қайд этилган.
Лекин кўплаб масалалар нарх-наво ошиб, одамлар норози бўлганидан сўнг, “қўл бошқаруви” билан ҳал бўлаётгани қайд этилди.
Масалан, нарх қимматлагани учун 61 турдаги истеъмол маҳсулотларига нисбатан божхона божлари бекор қилинди.
Лекин, жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари ушбу маҳсулотларни ўзида кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлашни ўйламаётгани танқид қилинди.
Фарғона, Жомбой, Элликқалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди.
Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Маълумот учун:
- Фарғона вилояти Фарғона туманига 2022 йил октябридан буён Ҳамидулло Иномов;
- Самарқанд вилояти Жомбой туманига 2020 йил апрелидан буён Қаюм Собиров;
- Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига 2018 йил майидан буён Сейдамат Авезов;
- Тошкент вилояти Паркент туманига 2021 йил мартидан буён Шоҳрух Шоаҳмедов;
- Навоий вилояти Конимех туманига 2022 йил майидан буён Руслан Рўзиев;
- Андижон вилояти Олтинкўл туманига 2022 йил майидан буён Муҳаммадмусо Обидов;
- Андижон вилояти Бўстон туманига 2021 йил августидан буён Санобархон Носирова;
- Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига 2023 йил августидан буён Дилшод Султонов;
- Навоий вилояти Зарафшон шаҳрига 2022 йил майидан Назирбек Раҳмонов ҳокимлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:18
Ўзбекистон президенти Хитой раисига табрик мактуби йўллади
10:58
Тошкент халқаро инвестиция форуми: 8 мингдан ортиқ иштирокчи кутилмоқда
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026