Ўзбекистон | 10:52 / 19.04.2024
21432
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сўнгги кунларда учта вилоятда бош солиқчилар ўзгарди.

Фото: Солиқ қўмитаси

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Шуҳратали Тойирович Имомов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шуҳратали Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси ҳисобланган Шуҳратали Имомов муқаддам Тошкент вилоятидаги туманлар солиқ инспекцияларида раҳбарлик қилган, кейинроқ Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.

2023 йил августида Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Наманган вилояти ДСБга эса 2022 йил майидан буён Алишер Бойханов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

  • 17 апрел куни ҳам икки вилоятда ДСБ бошлиқлари ўзгарганди. 2023 йил августидан буён Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси лавозимида ишлаб келган Сирожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти ДСБ бошлиғи лавозимига ўтган, унинг ўрнига Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари бўлган Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид