Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди
Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Фото: Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Сирожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Сирожиддин Эшматов муқаддам Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2023 йил августидан буён Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси лавозимида ишлаб келаётганди.
У энди Қашқадарё вилоятида 2023 йил августидан буён ишлаб келган Шуҳратали Имомов ўрнини эгаллади.
Унинг ўрнига Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Элёр Толлиев мазкур тайинловга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:48 / 06.02.2026
Қашқадарёда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
11:12 / 24.01.2026
Қашқадарёда қор бўронида қолиб кетган 10 нафар фуқаро қутқарилди
19:32 / 18.01.2026