Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Бухоро, Тошкент, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларида янги раҳбарлар иш бошлади.

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Дилшод Рустамович Йўлдошев Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Дилшод Йўлдошев

Дилшод Йўлдошев тайинловга қадар Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Алоуддин Ҳуснитдинович Иноғомов Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алоуддин Иноғомов

Алоуддин Иноғомов 2020 йил июлидан буён Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 

  • У Тошкент вилояти ДСБ лавозимида 2020 йил мартидан буён ишлаб келган Равшан Раимов ўрнида иш бошлади.

Иноғомов ўрнига солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Сирожиддин Эшматов

Сирожиддин Эшматов 2019-2021 йилларда Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил декабрида солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига