Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг 8 фуқароси ҳалок бўлди
Ҳодиса Самара-Москва трассасининг Нижегородск области ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Ичида Ўзбекистоннинг 11 нафар фуқароси бўлган микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этгани айтилмоқда.
Россиянинг Нижегородск вилоятида ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус ҳалокатга учраган. Нижегородск вилояти полициясининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни содир бўлган.
Маълум бўлишича, 32 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи Hyundai микроавтобусининг бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг микроавтобус тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда унинг ичида бўлган 11 нафар ўзбекистонликларнинг 8 нафари ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна 3 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган. Хабарда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг исм-шарифлари ошкор қилинмаган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 11 январ куни ҳам Россиянинг Пенза областида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган JAC минивэни қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Volvo русумли юк машинасига урилганди. ЙТҲ оқибатида минивэндаги етти киши, жумладан ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган, шифохонада яна бир кишининг жони узилганди. Жароҳатланган яна бир киши шифохонада қолмоқда. Қурбонларнинг жасадлари ўтган ҳафтанинг шанба куни Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий-транспорт самолёти орқали ватанга қайтарилганди.
Шунингдек, 2024 йил 16 январ куни Самара вилоятида ичида 7 нафар ўзбекистонликлар бўлган Lada Largus ва «Газел» юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди. ЙТҲ оқибатида Largus йўловчилари бўлган уч киши ҳалок бўлиб, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026