АҚШ Газпромбанк билан операцияларга вақтинча рухсат берди
АҚШ Молия вазирлиги 2025 йил 30 июнга қадар Газпромбанк билан фуқаролик атом энергетикасига боғлиқ битимларни амалга оширишга рухсат берди. Ноябр ойида Россия банки санкциялар рўйхатига киритилган эди.

Фото: ТАСС
АҚШ Молия вазирлиги 2025 йил 30 июнга қадар Газпромбанк билан фуқаролик атом энергетикасига боғлиқ битимларни амалга оширишга рухсат берди. Бу борадаги тегишли лицензия идоранинг сайтида эълон қилинди.
Ҳужжат 2024 йил 21 ноябрга қадар ишга туширилган, яъни Газпромбанк SDN-рўйхатига (Special Designated Nationals List) киритилгунгача бўлган лойиҳаларга тегишли.
Хусусан, рухсат Венгриядаги «Пкаш-2» АЭС лойиҳасига тааллуқли эмас.
АҚШ Молия вазирлиги 2024 йил 21 ноябр куни Газпромбанк ва унинг олтита шуъба компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Вазирлик хабарида айтилишича, Россия Газпромбанкдан мамлакат ҳарбийлари учун тўловларни ўтказишда фойдаланиб келади. Эртаси куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Газпромбанкка қарши санкциялари «Европага газ етказиб берилишига халақит қилишга уриниш дея ҳисоблаш мумкинлигини» маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин 5 декабр куни Россия гази учун тўловлар энди битта аниқ банк орқали тўлаш тартибини бекор қилди. Илгари бундай — ягона — молиявий институт Газпромбанк эди. Шундай қилиб, Путин ўзининг 2022 йил 31 мартдаги фармонига ўзгартириш киритди, унда Газпромбанкка Россия гази учун тўловлар бўйича ягона адресат бўлиш ҳуқуқи берилганди.
Ўз навбатида Bloomberg Европа Иттифоқи Газпромбанкка қарши санкцияларни юмшатиш учун АҚШга босим кўрсатаётгани ҳақида ёзган эди. Туркия томони ҳам АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегация билан Анқарада ўтказилган музокаралар давомида Россиянинг Газпромбанкига нисбатан санкцияларни юмшатиш масаласини кўтарганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили
Жаҳон | 19:55
-
Фото: Херсон области маъмурияти биноси яксон этилди
Жаҳон | 19:52
-
Россияда барча ноутбукларга маҳаллий операцион тизим ўрнатиш мажбурияти юкланади
Жаҳон | 19:32
-
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради
Жаҳон | 19:26
Мавзуга оид

19:26
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради

18:23
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

17:29
Қашқадарёдаги «Лангар ота» масжиди АҚШ элчихонаси маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди

17:15