Эковазирлик нега иссиқхоналар атрофидаги ҳавони тоза деб ўлчаганини изоҳлади
Вазирлик ўлчаш ускунаси кўрсатган ифлосланиш даражаси фақат ўша вақтгагина тааллуқли, яъни бир марталик экани, норматив ҳужжатларда эса бир марталик ўлчаш меъёри белгиланмаганини билдирди.

Фото: Kun.uz
7 феврал куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги иссиқхоналар атрофидаги ҳавони “меъёридан ошмаган” деб эълон қилганди. Бу тармоқларда танқид ва кинояларга сабаб бўлди.
4 февралда вазирлик масъуллари ОАВ иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб 9 та нуқтадан ҳавонинг ифлосланиши бўйича кўчма лаборатория таҳлиллари ўтказган. Ҳавони ўлчаш ТҲАЙда Эшонгузар аҳоли яшаш пунктидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институтигача бўлган ҳудудларда олиб борилган. Натижаларга кўра, ҳудудларда PM2,5 ва 10 ифлослантирувчи моддалар миқдори белгиланган меъёрдан ортиқча ташланаётганлиги ҳолати аниқланмаган. “Мавжуд иссиқхоналар фаолияти доимий равишда ўрганилиб, иссиқхоналарни иситиш учун шина, целлофан, парранда гўнги ва бошқа зарарли тутун чиқарувчи ашёлардан фойдаланилишининг олдини олиш, шунингдек, иссиқхоналар дудбуронларига давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган чанг-газ тозалаш ускуналари (филтр) ўрнатиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилди”, - дейилган вазирлик расмий хабарида.
Шундан кейин турли тармоқ фойдаланувчилари вазирлик ҳаво ўлчовини кўрсатган расмда PM2,5 миқдори 209 мкг/м3 бўлгани, бу эса IQAir платформасидаги меъёрдан 40 баравар ошганини ёзишган. Сервис ҳавони жуда зарарли деб кўрсатаётганини қўшимча қилишган.
Эътирозларга Экология вазирлиги расмий муносабат билдирди. Тушунтирилишича, ижтимоий тармоқларда атмосфера ҳавосида РМ 2,5 зарраларининг белгиланган меъёридан 40 маротаба ортганлиги тўғрисидаги хабарда ҳисоблаш методикаларига амал қилинмаган. Яъни унда 209 мг/м3 – бир марталик меъёрни ЖССТнинг ҳаво сифати бўйича тавсиясининг эришилиши мумкин бўлган энг юқори ўртача йиллик кўрсаткичга – 0.005 мг/м3 (5 мкг/м3)га бўлиш орқали ҳисобланган.
Ўзбекистонда қабул қилинган Санитария қоидалари ва нормаларида эса PM2,5 бир марталик ўлчаш меъёри белгиланмаган, унинг кунлик меъёри - 0,06 мг/м3 ва йиллик меъёри -0,035 мг/м3 этиб белгиланган.
Атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсияли заррачаларнинг рухсат этилган концентрацияси бўйича халқаро меъёрлар
Миллий стандарт нега кераклиги ҳақида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ВатандошТВ клубида ўтган тадбирда изоҳ берганди. Унга кўра, PM2,5 таркиби ҳамма давлатда ҳам бир хил эмас. Қаердадир маълум модда кам бўлса, қаердадир кўп. Шунинг учун ҳудуд хусусиятидан келиб чиқиб, бу стандартни барча давлат ўзи белгилайди.
Шунингдек, расмий баёнотда юқори ифлосланишнинг шаҳарга кириб келишига унга туташ 5 км ҳудудда жойлашган 1875 га яқин иссиқхона сабаб бўлиши таъкидланган. “Тошкент шаҳрига кириб келадиган “Шамол гули” оқимининг ўртача йиллик 80 фоизи иссиқхоналар максимал жойлашган ҳудудлар орқали ўтади. Ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилаётган кунларда иссиқхоналар максимал равишда жойлашган ҳудудда иситиш тизимларидан фойдаланилганлиги ҳисобига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларнинг юкламаси ортмоқда”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, ноябр-феврал ойларида 607 та иссиқхона ўрганилган. Улардан фақат 53 тасида чанг-газ тозалаш филтрлари ўрнатилгани аниқланган. Лекин улар ҳам қўлбола усулда ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорлиги 60 фоиздан ошмаган. 199 тасида экологик экспертиза хулосалари олинмагани, 18 тасида кўмирдан ташқари резина қолдиқлари, шох-шаббалар ва бошқа чиқиндилар ёқилгани аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича иссиқхоналарнинг 154 тасига нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилган, жумладан, 95 таси фаолияти тўхтатилган ва 49 тасига маъмурий жарима қўлланган, 376 тасига экологик талабларга риоя этилиши бўйича кўрсатмалар берилган.
Олдинроқ Экология вазирлиги Kun.uz мухбирига берган интервюсида шаҳар ҳавосини ифлослаётган бир қанча омилларни санаб ўтганди. Улар орасида иссиқхоналар ҳам бор.
Вазирлик вакили вазиятни яхшилаш бўйича сентябр ойида эълон қилинган президент қароридаги айрим бандларни эслади. Қарорда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб бўлган саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналарини 2025 йилнинг ноябр ойигача ўрнатиш белгиланган. Кўмир билан ишлайдиган иссиқхоналарда самарадорлиги камида 99,5 фоиз бўлган сертификатланган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш учун эса 2025 йилнинг октябригача муддат қўйилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
-
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25
-
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади
Ўзбекистон | 16:17
-
Қоидабузарларга тезкор имтиҳон, 100 фоиз овоз олган Имомали ва даладаги туркманлар – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 16:01
Мавзуга оид

17:33 / 29.03.2025
Глобал исиш туфайли чучук сув захиралари 20 йил давомида кескин камайди – тадқиқот

21:11 / 19.03.2025
2024 йилда дунёда 150 дан ортиқ «мисли кўрилмаган» об-ҳаво ҳодисалари содир бўлди

15:58 / 19.03.2025
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди

20:10 / 11.03.2025