Жаҳон | 13:11 / 08.03.2025
12819
5 дақиқада ўқилади

Иқлим хавфи – 2025 индекси эълон қилинди. Унда нималар ҳақида сўз боради?

Жазирама иссиқ, кучли ёмғирлар, ўрмон ёнғинлари, ҳалокатли сув тошқинлари ва вайронкор бўронлар йил сайин ортяпти. Яқинда эълон қилинган Иқлим хавфи – 2025 индексидан иқлим ҳалокатлари қайси давлатлар учун қанча миқдорда зарар етказгани ҳақида рақамлар жой олган.

Иқлим хавфи – 2025 индекси эълон қилинди. Унда экстремал об-ҳаво ҳодисалари таъсири 3 хавф – гидрологик, метеорологик ва климатологик йўналишда таҳлил қилинган. У EM-DAT халқаро офатлар базаси, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси (IMF) маълумотларига асосланган. Индекс мутлақ ва нисбий таъсирларни ҳисобга олади. Таҳлилларда 1993-2022 йиллар оралиғидаги рақамлар акс этган.

Ҳисоботга кўра, 1993 йилдан 2022 йилгача дунё бўйлаб 9,400 экстремал иқлим шароити 765 минг одамнинг умрига зомин бўлган. Иқтисодиётга эса тўғридан тўғри 4,2 триллион АҚШ доллари зарар етказган. Бундай иқлим ҳалокатлари тез-тез ва ёмонроқ ҳолда такрорланяпти.

1993–2022 йиллар оралиғида эктремал об-ҳаво шароитлари Доминика, Хитой ва Ҳондурасга энг кўп зарар етказган бўлса, бундан 2022 йилнинг ўзида энг кўп Покистон, Белиз ва Италия жабр кўрган.

Асосий офатлар таъсири

Қисқа ва узоқ муддатли энг катта таъсирларга сув тошқинлари, бўронлар, иссиқлик тўлқинлари ва қурғоқчилик сабаб бўлган. 1993–2022 йилларда ҳалок бўлиш ҳолатларининг асосий сабабчилари бўронлар – 35 фоиз, иссиқлик тўлқинлари – 30 фоиз ва сув тошқинлари – 27 фоиз бўлган. Одамларга энг кўп сув тошқинлари зарар етказган бўлса (32 фоиз ёки 1,33 триллион АҚШ доллари), бўронлар иқтисодиётга энг катта зарар етказган (56 фоиз ёки 2,33 триллион АҚШ доллари).

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, илгари кам учрайдиган таҳдидлар энди айрим жойларда табиий ҳолатга айланиб боряпти.

1993–2022 йиллар бўйича узоқ муддатли индексга кўра, энг кўп зарар кўрган давлатларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:

– кам учрайдиган экстремал ҳодисалардан энг кўп зарар кўрган давлатлар – Доминика, Ҳондурас, Мянма, Вануату.

– экстремал ҳодисаларнинг доимий такрорланишидан зарар кўрган давлатлар – Хитой, Ҳиндистон, Филиппин.

Осиёдаги вазият

1993 йилдан бери Осиё сув тошқинлари ва иссиқлик тўлқинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли камида 2 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.

Осиё мамлакатлари орасида Хитой иқлим ўзгаришларидан энг кўп азият чеккан давлатлар қаторига киради. У охирги 30 йилда 42 минг ўлим, 706 миллиард доллар иқтисодий йўқотишларни бошидан кечирди.

Бой давлатлар ҳам хавф остида

Ҳисоботга кўра, 2022 йилда энг кўп зарар кўрган 10 давлатнинг еттитаси юқори даромадли давлатлар. Бу шуни англатадики, юқори даромадли давлатларнинг муаммога қарши курашиш имкониятлари кам даромадли давлатларникидан сезиларли даражада юқори бўлса ҳам, улар ўз иқлим хавфи бошқарувини янада кучайтириши лозим.

Узоқ муддатли таҳлиллар шуни кўрсатадики, экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг катта таъсири, айниқса, Глобал Жануб мамлакатлари (кам ривожланган давлатлар гуруҳи)да сезилган. 10 та энг кўп зарар кўрган давлатнинг 5 таси ўрта даромадли мамлакатлар. Уларнинг 3 таси – кичик орол ривожланаётган давлатлар ёки энг кам ривожланган давлатлар бўлиб, уларда иқлим хавфига қарши курашиш имкониятлари жуда паст.

Иқлим хавфи индекси ва маълумотлари етишмайди

Рейтинг экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг таъсири бўйича ҳозиргача йиғилган энг яхши очиқ тарихий маълумотлар тўпламига асосланади. Бироқ Глобал Жануб мамлакатларида экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва уларнинг таъсири етарли даражада қайд этилмайди. Бунга сабаб – маълумот сифати, қамрови ва мавжуд бўлган маълумотлар орасидаги бўшлиқлардир. Натижада рейтинг давлатларга бўлган таъсирни тўлиқ ифодалай олмаслиги мумкин.

Инсон фаолияти натижасида юзага келган иқлим ўзгариши экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг частотасини оширади ва кенг кўламли салбий иқлим оқибатларига олиб келади. Энг сўнгги илмий тадқиқотлар ва ривожланган илм-фан иқлим ўзгаришининг экстремал об-ҳаво ҳодисаларига таъсири “инсон фаолияти иқлимни исита олади” деган фаразни ифодалайди.

Халқаро келишмовчиликлар

Шунингдек, ҳисоботда 2024 йил Озарбойжонда ўтган CОП29 саммитида янги иқлим молиялаштириш мақсади (New Collective Quantified Goal – NCQG) бўйича амбицияли келишувга эришиб бўлмагани ҳақида ҳам сўз боради.

Аниқланган эҳтиёжлар ва ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим муаммолари инобатга олинса, иқлим инқирозига қарши кураш учун минимал чора сифатида 2035 йилгача ҳар йили 300 миллиард АҚШ доллари ажратилиши кўрилмоқда.

Бундан ташқари, келишув иқлим ўзгаришининг йўқотиш ва зарарларини қоплаш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олмаган. Ушбу бўшлиқ имкон қадар тезроқ бартараф этилиши керак. Вазиятни мослашиш учун ажратилган молиявий ресурсларнинг мавжуд эҳтиёжлар ва берилган ваъдаларга нисбатан етарли эмаслиги яна ҳам оғирлаштиради. Иқлим ўзгариши оқибатларига энг кўп дуч келаётган давлатларни юқори эмиссия чиқарувчи мамлакатлар ва бошқа ифлослантирувчи компаниялар сезиларли даражада кўпроқ қўллаб-қувватлаши зарур”, – дейилган ҳисоботда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери