Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Департаментга 2023 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шамсиддин Соҳибназаров ишдан кетган. Унинг ўрнини Жаҳонгир Ҳотамов эгаллади. У фаолияти давомида Хоразм, Наманган ва Самарқанд вилоятларига прокурорлик қилган, икки йилдан буён бош прокурор ўринбосари эди.
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Ҳотамов 2016–2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017–2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган, 2018 йил февралидан 2020 йил октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
2020–2022 йилларда Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган. 2022 йил февралидан 2023 йил августига қадар Самарқанд вилоятига прокурорлик қилган.
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 2023 йил октябридан буён Шамсиддин Соҳибназаров раҳбарлик қилиб келаётганди.
2024 йил январида мазкур департамент фаолияти кучайтирилиб, унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосарига айланганди. 2024 йил апрелида эса Соҳибназаров ишдан олингани ҳақида хабар пайдо бўлганди, аммо бу маълумот расман тасдиқланмаганди.
Бундан олдинроқ мазкур департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари Иноят Шукуров ҳамда департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Рўзматов лавозимидан озод қилингани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025