Ўзбекистон | 09:38 / 16.04.2024
25915
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи лавозимидан олинган – манба 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда. У мазкур лавозимда 2023 йил 17 октябр кунидан ишлаб келаётганди.  

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров лавозимдан олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Шамсиддин Соҳибназаров 2023 йилнинг 17 октябр куни президент фармонига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши крашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди. Бунгача у департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига раҳбарлик қилган.

Соҳибназаровнинг ишдан олиниш сабаблари, кейинги фаолияти ҳамда унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Кеча Kun.uz’нинг Telegram’даги Kunonline каналида департамент бошлиғи Шамсиддин Соҳибназаров ҳамда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Анвар Ўрмонов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар эълон қилинди. Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Анвар Ўрмоновнинг ишдан олинганини рад қилди, Шамсиддин Соҳибназаров борасида эса маълумотга эга эмаслигини билдирди. Айни пайтда Департамент сайтининг “Раҳбарият” бўлимида Шамсиддин Сохибназаров Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи сифатида қолмоқда.

Адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Соҳибназаров 2021 йилда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги олдидан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Мавзуга оид