Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
25 феврал куни пойтахтнинг Нукус кўчасида вояга етмаган Дониёр Турғунов ўз бошқарувидаги BMW М4 машинасида ЙПХ ходимини уриб кетганди. Ҳодисада олган тан жароҳатлари оқибатида кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров шифохонада вафот этди.
Ҳолат юзасидан автотранспорт воситасини олиб қочиш ва одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаган Дониёр Турғунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
2026 йил 25 феврал куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборганди.
Кейинчалик инспектор олган оғир жароҳатлар оқибатида вафот этди.
Шундан сўнг Дониёр Турғуновга нисбатан қамоққа олинган. У Жиноят кодексининг 267-моддаси (автотранспорт воситасини олиб қочиш) ва 104-моддаси учинчи қисми «д» бандида (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Марҳум кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров президент фармонига кўра, «Жасорат» медали билан мукофотланди ва унинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира берилди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.07.2026
Янги BMW Х5 кроссовери тақдим этилди
18:23 / 30.06.2026
BMW янги Х5 расмини намойиш этди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
21:02 / 15.06.2026