13 Июль

Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси аҳолини вилоятнинг айрим туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормай туришга чақирди. Бу туманлар қаторида кучли дўл ёғган ва сел ёпирилган Косонсойдан ташқари Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманлари ҳам келтириб ўтилган.

13 июль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида дўл ёғиши ортидан келган сел одамларни оқизиб кетди. ФВВ маълумотига кўра, 8 кишининг жасади топилган, яна 6 киши табиий офатдан жабрланган.

Наманган шаҳридаги хусусий шифохоналардан бирида навбатчиликда турган аёлнинг таниши унинг юзига кислота сепиб, тилла қимматбаҳо тақинчоқлари ва телефонини олиб қочиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Наманган вилоятида Норин дарёсининг Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида чўккан уч кишининг икки нафари одамлар томонидан қутқарилган. Бир нафарининг жасади эса вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи томонидан дарё тубидан топилган.

12 Июль

Наманган шаҳар Давлатобод туманида сув талашиш ортидан содир бўлган жанжал оқибатида фуқаро вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

«Ўзгидромет» 12-16 июль кунлари Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

10 Июль

Резников Қримга келиб қолган россияликлар сонини 500 минг киши деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Россия фуқароларини яриморолга мақсадли равишда олиб келмоқда, натижада маҳаллий аҳоли сиқувга дуч келмоқда.

Наманган шаҳрида коронавирус беморларини даволаш ва тақсимлаш учун “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ташкил этилган марказ фаолияти қайта тикланди.

Таниқли мутахассис Наманган клубининг бош мураббийи Виктор Жалиловга ёрдамчи мураббий этиб тайинланди.

Ҳар қандай жамият фақат ва фақат илм ёрдамида ривожланади. Ўзбек жамиятида ҳам, айниқса ёшлар орасида илмнинг оммалашаётгани қувонарли ҳолат. Kun.uz келажагини илм билан боғлашни мақсад қилган ёшлар билан таништиришда давом этади.

9 Июль

9-10 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.

Наманган вилояти Давлатобод туманидан эски бомба топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Кўпроқ янгилик
Top