09:45 / 09.07.2021
54576

Фото: Наманганда 6 дона авиация бомбаси топилди

Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» МФЙ Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган авиацион бомбалар топилган.

Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғурумсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.

Ушбу ҳудудда олиб борилган қидирув ишлари давомида бошқа снарядлар топилмаган. Уларнинг қайси йилларга мансуб экани ва мазкур ҳудудга қолиб кетгани сабаблари ҳам ҳозирча номаълум.

Ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Top