Ўзбекистон | 10:17 / 13.07.2021
1807
2 дақиқада ўқилади

Норин дарёсида чўккан уч кишининг икки нафари қутқарилди, бирининг жасади дарё тубидан топилди

Наманган вилоятида Норин дарёсининг Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида чўккан уч кишининг икки нафари одамлар томонидан қутқарилган. Бир нафарининг жасади эса вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи томонидан дарё тубидан топилган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 июль куни соат 16:46 ларда Наманган вилояти ФВБ навбатчилик қисмининг 1050 қисқа рақамига Уйчи туман «Ўнҳаёт» МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.Р. ҳамда яна 2 нафар фуқаролар Уйчи туман «Қумтепа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарёсида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига вилоят ФВБ Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.

Қайд этилишича, қутқарувчилар етиб келгунча 2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган. Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида фуқаро Р.Р.нинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид