Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ пора эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдорларни ушлади
Тошкент ва Бухорода ҳужжатларни расмийлаштириб бериш учун пора талаб қилган бош мутахассис ва архитектор қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкент вилоятида бош мутахассис, Бухорода эса архитектор ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўрта Чирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш, шунингдек, бинонинг техник хулосаси, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса «Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шаҳарнинг бош режасига қўшиш ҳамда архитектура-лойиҳалашдан ўтказишда ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026