6 Октябрь

Самарқанд шаҳрида яшовчи 81 ёшли отахон 26 йил деганда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хабар берди.

5 Октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд вилоятида ўрганиш олиб борилганда буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда 18 та ҳолатда 50 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида Kun.uz’да хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолатлар бўйича ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

4 Октябрь

Халқаро паралимпия қўмитаси президенти бразилиялик Эндрю Парсонс Ўзбекистонга амалга оширган уч кунлик ташрифи давомида Самарқанд шаҳрида ҳам бўлди. Кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилган жаноб Парсонс Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

3 Октябрь

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида директор ўринбосари 4-синф ўқувчиси бўлган 10 ёшли болани калтаклагани айтилган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

2 Октябрь

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган мактаблардан бирининг таъмири учун ўқитувчилардан 300 минг сўмдан пул йиғилгани айтилган хабар тарқалди.

1 Октябрь

Жорий йил 2-3 октябрь кунларида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.

30 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд кўчаларидан бирида трейлерга ортилаётган поезд вагони йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат ҳақида маълумот берди.

Яқинда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанддаги ўрганишлари давомида давлат харидларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида маст ҳолда келиб ЙҲХБ ходимининг ишлашига халақит берган, сўнг уни ҳақорат қилиб тош отган шахс 15 суткага қамалган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

29 Сентябрь

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эр хотинига ярашиш таклифини билдирган ва уни уйига чақирган. Хотини рад жавобини бергач, эркак аввал уни, сўнг шу ерда бўлган қайноғасини пичоқлаган.

Кўпроқ янгилик
Top