Фаластин тарафдорлари бўлган намойишчилар 29 апрел куни Ҳамилтон-ҳоллни эгаллашди ва баррикада қуришди — бу Колумбия университетининг асосан маъмурий офислар жойлашган асосий кампусларидан биридир. Бино эгаллаб олиниши тарихда учинчи бор кузатилди, бундай ҳолат 1968 ва 1985 йиллардаги талабалар ғалаёнлари вақтида рўй берган. Намойишчилар эгаллаб олинган бинони 12 соат давомида ушлаб туришган, кейин эса полиция рейди давомида бино озод этилган; 300 нафар атрофидаги киши ҳибсга олинган. Бино эгаллаб олингани туфайли университет раҳбарияти дарсларни масофавий форматга ўтказишга мажбур бўлган.

Фаластин тарафдорларининг намойишлари бошқа нуфузли олий таълим муассасаларининг кампусларида ҳам давом этмоқда: Лос-Анжелесдаги Калифорния университети, Техас университети, Чапел-Ҳиллдаги Шимолий Каролина университети ва бошқалар. Associated Press нашри ҳисоб-китобларига кўра, намойишларнинг икки ҳафтаси давомида полиция мингдан ортиқ фаолларни қўлга олган.

Намойишчиларнинг Ню Йоркдаги Колумбия​​​ университети кампуси ҳудудида ўрнатган лагерида 29 апрел кунги вазият
Victor J. Blue / The Washington Post / Getty Images
Университетнинг 1907 йилда қурилган ва АҚШга асос солган оталардан бири бўлган Александр Ҳамилтон шарафига номланган маъмурий биноси бўлмиш Ҳамилтон-ҳоллга бостириб кираётган намойишчилардан бири
Alex Kent / Getty Images
Ню Йоркдаги Колумбия университети ҳудудидаги Ҳамилтон-ҳолл балконида «интифада» ёзувли баннер
Selcuk Acar / Anadolu / Getty Images
Колумбия университети ҳудудидаги Ҳамилтон-ҳолл биноси ичкарисида баррикада ўрнатган намойишчилар. Ҳамилтон-ҳолл ўз тарихида икки бор шу каби талабалар тўлқини вақтида маъмурият биноси эгаллаб олинишини бошдан кечирган. Хусусан, бино 1968 йил апрелидаги намойишлар чоғида эгаллаб олинганди. Вазият 1985 йилда, талабалар ЖАРдаги апартеид сиёсатига қарши чиқишганида такрорланганди
Alex Kent / Getty Images