Ўзбекистон | 16:22 / 04.10.2021
6392
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди

Самарқанд шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, соат 14:40да воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 15:06 да ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 метр квадрат майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Тарбияланувчилар ўз вақтида эвакуация қилинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид