8 Октябрь

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини бориб кўрди.

Жорий йил 4 октябрь куни Бойсун туманида футбол бўйича 2-лига иштирокчилари «Бойсун-1975» ва «Қумқўрғон 1977» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтганди. Ўйинда «Бойсун-1975» жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва футболчилар ўртасида оммавий жанжал келиб чиққанди. Вилоят футбол ассоциациясининг хабар беришича, оммавий жанжал келтириб чиқарганларга чора кўрилган.

7 Октябрь

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида кичик юк ташиш машинасига 16 нафар одамни ортиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фирибгарлик жиноятини содир қилиб қидирувда бўлган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти прокуратураси жорий йил 9 ой мобайнида бажарилган ишлар ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра вилоят, туман ва шаҳар судларида 1 558 та жиноят иши кўриб чиқилган. Судланганларнинг 76,5 фоизи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо олган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

6 Октябрь

Бир йил аввал «Бойсун туманида уч кун ичида 7,5 млн сўм ариққа оқиб кетяпти» сарлавҳали лавҳа эълон қилгандик. Ўша мақола эълон қилингач, муаммо бартараф этилгани ҳақида муносабат ҳам берилганди.

Сурхондарё вилоятида 2-лигада қатнашувчи жамоаларнинг Бойсун туманида бўлиб ўтган ўйинидан сўнг футболчилар ўртасида оммавий жанжал содир бўлган. Бу ҳақда вилоят футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи аёл Шеробод туманида яшовчи шахсдан 176 миллион сўмлик телефон аппаратлари олиб, пулини бермаган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оммавий жанжал уюштирган икки нафар шахсни уриб тан жароҳати етказган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

5 Октябрь

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига Spark машинасини берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги иккита қишлоқ ичимлик сувсиз қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги йўллардан бири цемент заводига қатнаётган оғир юк машиналари томонидан яроқсиз ҳолга келтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Кўпроқ янгилик
Top