Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига Spark машинасини берди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига Spark машинасини берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2011 йил февраль ойидаги суд буйруғига асосан фуқаро Ж.Б.дан вояга етмаган тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун Н.Ж.га даромадининг маълум бир қисмини алимент сифатида ундириш белгиланган. Мазкур ундирув бўйича МИБ Термиз шаҳар бўлими ижро ҳужжати юритган.
Қайд этилишича, қарздор Ж.Б. алимент тўловларини олдиндан тўлашини ва Ўзбекистондан хорижга чиқиш ҳуқуқларини тиклаб беришини сўраб МИБ Термиз шаҳар бўлимига мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида давлат ижрочилари томонидан фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган 8 йиллик алимент пули олдиндан ҳисоблаб берилган ва унга қонун талаблари тушунтирилган.
Шундан сўнг Ж.Б. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда қиймати 78 миллион сўмга тенг бўлган Spark машинасини фарзандлари учун хатлаб берган. Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг Н.Ж.нинг аризасига асосан МИБ Термиз шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилинган.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
10:15 / 17.04.2026