Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:55 / 18.03.2026
6942
1 дақиқада ўқилади
Расман: Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади
Фото: Kun.uz
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март – жума кунига тўғри келади.
Президент қарори билан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг шу ҳақдаги ахбороти қабул қилиниб, 20 март – Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Ҳайит ва Наврўз байрамлари муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлди:
- 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
- 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
- 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
- 23 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни), 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий иш куни.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:38 / 20.03.2026
Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
07:20 / 20.03.2026
Kun.uz юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!
19:50 / 19.03.2026