Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
|01:38 / 21.03.20262 9934 мин
Табрикномаларда кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилиб, мамлакатимиз билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга интилиш қатъий экани билдирилган.
Фото: Президент матбуот хизматиФото: Президент матбуот хизмати
“Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, руҳий поклик, мустаҳкам имон, меҳр-оқибат, раҳм-шафқат, биродарлик ва бирдамлик каби юксак қадриятларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ҳамда муборак Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда”, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Хусусан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;
Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий;
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф;
Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон;
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад ал-Будайвий;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода,
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Аҳмад ат-Тойиб.
Табрикномаларда кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилиб, мамлакатимиз билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга интилиш қатъий экани билдирилган.