“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.

Мукофотланганлар рўйхати:

“Дўстлик” ордени билан

  • Иван Цао – “BYD Auto” компаниясининг Европа сотув бўлими бош директори ўринбосари

  • Клод Имовен – Франциянинг “MEDEF International” ҳаракатининг Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси

  • Масаёши Фужимото – “Sojitz” компанияси директори

  • Сабине Махл – БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори

  • Тураман Синан – Шайхонтоҳур туманидаги “Outdoor Factory Tоshkent” МЧЖ кузатув кенгаши раиси, Тошкент шаҳри

II даражали “Саломатлик” ордени билан

  • Қаҳорова Нилуфар Ҳамроевна – АҚШнинг Ҳарвард университети ҳузуридаги Бостон болалар шифохонаси лойиҳа менежери

  • Юлдашева Нодира Мухамедовна – Канаданинг Торонто шаҳридаги Канададаги ўзбекистонликлар уюшмаси асосчиси, “Соғлом йўл” тиббий ва диагностик маркази раҳбари

“Шуҳрат” медали билан

  • Абдуллаева Шаҳло Абдирашидовна – Корея Республикасининг Квангжу шаҳридаги Мигрант аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим бериш маркази раҳбари