Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Туркиянинг Болу вилоятидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга етди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Адлия вазири ҳодиса юзасидан тўққиз киши, жумладан, меҳмонхона эгаси қўлга олинганини маълум қилди. 22 январ куни мамлакат бўйлаб мотам эълон қилинган.
21 январга ўтар кечаси Туркиянинг Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин рўй берди. Олов қисқа муддат ичида бутун бинони қамраб олган. Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя берган сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 76 киши ҳалок бўлди. Қурбонлардан 52 нафарининг шахси аниқланиб, уларнинг жасадлари оилаларига етказилмоқда. Қолганларнинг шахси номаълум бўлиб қолмоқда. 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Жабрланганларнинг бир қисми — оғир аҳволда.
12 қаватли Grand Kartal меҳмонхонасидаги ёнғин маҳаллий вақт билан соат 03:27 да бошланган. Шу кунларда Туркиядаги мактаблар икки ҳафталик таътилга чиққан ва бу давр тоғ-чанғи мавсумининг авж палласи ҳисобланади, шу туфайли меҳмонхонада шу куни 230 дан ортиқ киши бор эди. Меҳмонхона биноси ёғочдан қурилгани сабабли, олов тез тарқалган. Ёнғинни ўчириш ишларига 200 дан ортиқ қутқарувчилар жалб этилган.
Болу губернатори Абдулазиз Ойдин берган дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин меҳмонхонанинг тўртинчи қаватидаги ресторанлар ҳудудида чиққан ва юқори қаватларга тарқалган. Меҳмонхона Болу марказидан анча узоқда жойлашган. Натижада ўт ўчирувчилар ноқулай об-ҳаво шароитида воқеа жойига етиб бориши учун бир соатдан ортиқ вақт кетган.
Қутқарув ишлари тонгда ҳам давом эттирилган ва эрталабки хабарларда қутқарувчилар ҳамон меҳмонхонанинг айрим нуқталарига етиб боришга уринаётгани айтилганди.
Маҳаллий нашрларга кўра, камида икки киши меҳмонхона деразаларидан сакраб ҳалок бўлган. Айримлар чойшабдан қилинган арқонлар ёрдамида деразадан чиқишга уринган. Чанғи инструктори Нежми Кепчетутан маҳаллий телевидениега меҳмонхонани яхши билгани туфайли омон қолгани, унинг йўлаклари билан яхши таниш бўлмаган мижозларнинг эса омади келмаганини айтиб ўтган.
«Одамлар деразалардан қараб: „Бизни қутқаринг« дея қичқиришди, чунки ичкарини кучли тутун қоплаганди. Биз 20-25 кишини олиб чиқдик», — деган у НТВ телеканалига.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч махсус комиссия экспертлари ҳодиса сабабларини ўрганаётгани, текширув ишларига прокуратура ходимлари ҳам жалб этилганини маълум қилган. Унинг айтишича, ёнғин иши бўйича тўққиз киши, жумладан, меҳмонхона эгаси қўлга олинди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Мамлакат ҳукумати 22 январни миллий мотам куни деб эълон қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президентига фожиа муносабати билан таъзия йўллади.
«Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», – дейилади президент ахборот хизмати хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси маълумотига кўра, қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Gold terapi” иши: Хайрулла Қосимов ва бошқалар устидан тергов бошланди
Ўзбекистон | 15:23
-
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
Жаҳон | 15:21
-
Central Park' да Рамазон ҳайити: шодлик ва унутилмас таассуротларга бой 3 кун!
Ўзбекистон | 15:00
-
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе
Спорт | 14:32
Мавзуга оид

09:30 / 28.03.2025
Туркиядаги норозилик намойишлари: 1900 га яқин киши қўлга олинди

08:29 / 27.03.2025
Истанбулга камолчилар вакили Нури Аслан вақтинчалик ҳоким этиб сайланди

21:45 / 25.03.2025
«Сен барибир ютқазасан». Имомўғли қандай қилиб мухолифат етакчисига айланди?

12:35 / 25.03.2025