Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Туркия сармояси иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Вебинарда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашининг Туркия-Ўзбекистон қўмитаси раиси Озгур Онур Озгювен, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Давлетов, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори Мансур Расулев, шунингдек икки мамлакат дипломатлари, Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган туркиялик инвесторлар қатнашди.
Ҳудуднинг автомобилсозлик, тўқимачилик, ипакчилик ва озиқ-овқат саноати ҳамда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳақида Туркия томонига батафсил маълумот берилди.
Вебинарнинг туркиялик иштирокчилари Хоразм вилоятида энергетика, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.
Онлайн учрашув давомида Туркия томонини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.
Мавзуга оид
17:20
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026