Бу ҳақда қизиқчи Улуғбек Холмедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Дилшодбек Мусабеков 51 ёшда эди. У ўтган йилги интервюларидан бирида “Дизайн” гуруҳининг 2023 йилги концерти вақтида юрак хуружини бошдан кечиргани ҳақида айтган эди.
Санъаткор фаолияти давомида “Жайдари зарба”, “Лаббай раис” каби филмларда рол ижро этган.
Дилшодбек Мусабеков 2025 йилда Ўзбекистон президенти фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.







