Конгратбай Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди, деб хабар берди Kun.uz манбаси. Бунга қадар у 2024 йил феврал ойидан бери Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди Kun.uz манбаси. Бунга қадар у 2025 йил августдан бери Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳозирча ушбу тайинловлар ҳақида расман эълон қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил октябрь ойи бошида президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган эди. Ҳозирча янги вазирликка ким раҳбар бўлиши эълон қилинмади.